«Силовие машини» Сирдарё ИЭСни модернизация қилади
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i38502-Силовие_машини_Сирдарё_ИЭСни_модернизация_қилади
Ўзбекистон ҳукумати Сирдарё иссиқлик электр станциясини модернизация қилиш бўйича умумий қиймати 219 миллион долларлик лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини тасдиқлади
(last modified 2018-10-10T08:12:18+00:00 )
октябр 10, 2018 13:12 Asia/Tashkent
  • Сирдарё ИЭС
    Сирдарё ИЭС

Ўзбекистон ҳукумати Сирдарё иссиқлик электр станциясини модернизация қилиш бўйича умумий қиймати 219 миллион долларлик лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини тасдиқлади

Дарё.узга кўра, шартнома Россиянинг «Силовие машини — ЗТЛ, ЛМЗ, Электросила, Энергомашэкспорт» ОАЖ билан тузилди, у Сирдарё Иссиқлик электр станциясининг олтита энергоблокини 177,1 миллион долларга модернизация қилиб, уларнинг қувватини 300 МВтдан 325 МВтгача кўпайтириши керак.

Лойиҳа «Ўзбекэнерго»нинг 10,8 миллион долларлик ўз маблағлари, Россия «Внешекономбанк»ининг 132 миллион доллар, Ўзбекистон Миллий банкининг 22,2 миллион доллар ва «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг 22,2 миллион доллар кредитлари ҳисобидан молиялаштирилмоқда.