Тошкентдаги сув тозалаш ишлари 25 йилга француз компаниясига топширилади
октябр 11, 2018 11:09 Asia/Tashkent
Veolia компанияси Тошкентдаги канализация (ичимлик ва оқинди) сувларни тозалашга ҳамкорлик қилади.
Фрағона.ру сайтига кўра, компания билан Тошкентдаги канализация (ичимлик ва оқинди) сувларни тозалаш бўйича “бўлғуси шартномани” тайёрлаш учун ўзаро ҳамфикрлик меморандуми имзоланди. Қиймати 1,5 млрд еврога тенг 25 йиллик шартнома 2019 йилнинг биринчи ярмида кучга кириши кутилмоқда.
Бу ҳолатда Veolia ичимлик сувини ишлаб чиқариш ва тақсимлаш ҳамда оқинди сувларни тозалаш мосламаларини бошқаради, Тошкентдаги канализацияни такомиллаштириш ҳамда тармоқни замонавийлаштиришга киритилаётган инвестицияларнинг мониторинги билан шуғулланади, дейлади француз компаниясининг баёнотида.
Ёрлиқ