«Рудгормаш» Ўзбекистонга 15 млн долларлик ускуна етказиб беради
октябр 11, 2018 11:21 Asia/Tashkent
-
«Рудгормаш»
Россиянинг «Рудгормаш» компанияси Ўзбекистон олтин қазиб чиқариш саноати учун 15 млн долларлик ускуна етказиб бериши кутилмоқда.
Спот сайтигаь кўра, «Рудгормаш» компанияси Ўзбекистон олтин қазиб чиқариш саноати учун ускуна етказиб бериш бўйича катта буюртмани бажармоқда.
Ушбу битим 1 миллиард рублдан зиёдга тушган (15 миллион доллардан ортиқ).
«Ушбу шартнома бўйича биз бурғилаш станоклари ва улар учун эҳтиёт қисмларини етказиб бердик. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Маълум бўлишича, у ерда (Ўзбекистонда) янги олтин конлари қазилмоқда, у жойларга техника керак бўлади», — деди Чекменев.
Россия компанияси раҳбари Ўзбекистон келаси йил ҳам тахминан шунча ҳажмда ускуналар буюртма қилишига умид билдирди.
Ёрлиқ