Ўзбекистондан келтирилган сут ва гўшт маҳсулотлари ёқиб юборилди
(last modified Thu, 11 Oct 2018 06:30:15 GMT )
октябр 11, 2018 11:30 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон
    Ўзбекистон

«Аэропорт-Воронеж» халқаро ўтказиш пунктида чегара ветеринар назоратини амалга ошириш чоғида Ўзбекистондан келтирилган ва ветеринар илова ҳужжати бўлмаган носаноат ишлаб чиқарилган ҳайвон маҳсулотлари ёқиб юборилди.

Подробно.уз сайтига кўра, Воронеж вилояти бўйича Россия ветеринар ва фитосанитар назорат федерал хизмати (Россельхознадзор) бошқармаси томонидан «Аэропорт-Воронеж» халқаро ўтказиш пунктида Ўзбекистондан келтирилган ва ветеринар илова ҳужжати бўлмаган носаноат ишлаб чиқарилган ҳайвон маҳсулотларини йўқ қилинди.

Тошкент—Воронеж рейси давлат инспекторлари томонидан текширилиши чоғида Ўзбекистон фуқаролари олиб кириш тақиқланган сут ва гўшт маҳсулотларини ихтиёрий равишда топширди.

Бундай маҳсулотларни яшириб олиб киришга уринган фуқароларга нисбатан эса ҳайвонлар карантини қоидаларини ёки бошқа ветеринар-санитар қоидаларни бузганлик учун баённома тузилди.