Путин: Ўзбекистонга ташриф давомида салмоқли ҳужжатлар имзоланади
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i38558-Путин_Ўзбекистонга_ташриф_давомида_салмоқли_ҳужжатлар_имзоланади
Россия президенти Владимир Путин келгуси ҳафтада Ўзбекистонга давлат ташрифини амалга ошириши, ташриф якунларига кўра қатор ҳужжатлар тўплами имзоланиши ҳамда АЭС қурилишига старт берилишинимаълум қилди.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
октябр 11, 2018 19:43 Asia/Tashkent
  • Путин: Ўзбекистонга ташриф давомида салмоқли ҳужжатлар  имзоланади

Россия президенти Владимир Путин келгуси ҳафтада Ўзбекистонга давлат ташрифини амалга ошириши, ташриф якунларига кўра қатор ҳужжатлар тўплами имзоланиши ҳамда АЭС қурилишига старт берилишинимаълум қилди.

«Кейинги ҳафтада Ўзбекистонга амалга ошириладиган ташриф давомида Тошкентда президент Шавкат Мирзиёев билан музокаралар ўтказамиз. Музокаралар якунларига кўра, ҳукуматлараро ва тижорий ҳужжатлар пакети имзоланади», деган Путин элчилардан ишонч ёрлиқлари қабул қилиб олиш маросими чоғида.

Россия президенти Ўзбекистон – Россиянинг стратегик ҳамкори ва иттифоқчиси эканини қайд этган. Унинг эътироф этишича, икки томонлама алоқалар барча соҳаларда мустаҳкамланмоқда: сиёсий, савдо-иқтисодий, ҳарбий-техник, маданий-гуманитар соҳалар шулар жумласидан.

Путин Шавкат Мирзиёев билан биргаликда Ўзбекистондаги илк атом электростанцияси қурилишига старт беришини қўшимча қилган.

РФ президентининг Ўзбекистонга ташрифи 18-19 октябрь кунлари амалга оширилади.