Тошкентда МДҲга аъзо давлат Мудофаа вазирлари кенгаши йиғилиши бошланди
(last modified Fri, 12 Oct 2018 09:33:27 GMT )
октябр 12, 2018 14:33 Asia/Tashkent
  • Тошкентда МДҲга аъзо давлат Мудофаа вазирлари кенгаши йиғилиши бошланди
    Тошкентда МДҲга аъзо давлат Мудофаа вазирлари кенгаши йиғилиши бошланди

Ўзбекистон халқаро форумлар саройида МДҲга аъзо мамлакатлар Мудофаа вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бошланди, деб хабар бермоқда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Унда Россия Федерацияси, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Озарбойжон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон республикаларининг мудофаа идоралари раҳбарлари иштирок этмоқда.

Йиғилиш давомида Марказий Осиёдаги вазият, халқаро терроризмга қарши курашиш йўлидаги устувор вазифалар, Ҳамдўстликка аъзо мамлакатлар ўртасида ҳарбий ҳамкорликни ривожлантириш, радиацион, кимёвий ва биологик вазиятни баҳолаш ҳамда назорат қилишда Бирлашган тизимнинг истиқболлари муҳокама қилинади ҳамда бир қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Абдусалом Азизов ва Сергей Шойгу нималар ҳақида келишиб олгани маълум бўлганди. 

Ёрлиқ