Ўзбекистон Озарбайжон билан ҳарбий ҳамкорлик бўйича келишиб олди
(last modified Fri, 12 Oct 2018 11:41:14 GMT )
октябр 12, 2018 16:41 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Озарбайжон билан ҳарбий ҳамкорлик бўйича келишиб олди
    Ўзбекистон Озарбайжон билан ҳарбий ҳамкорлик бўйича келишиб олди

Озарбайжон мудофаа вазири билан бўлиб ўтган учрашув якунида 2019 йил давомида Ўзбекистон мудофаа вазирлиги билан ҳарбий ҳамкорлик тўғрисидаги икки томонлама режалар имзоланди.

11 октябрь куни Ўзбекистон мудофаа вазири Абдусалом Азизов Арманистон, Озарбайжон ва Беларусь республикаларининг мудофаа идоралари раҳбарлари билан алоҳида, икки томонлама учрашув ўтказди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида ҳарбий таълим соҳасида тажриба алмашишга йўналтирилган тадбирларни ўтказиш режалаштирилган. Бундан ташқари режага кўра, ўзбекистонлик ҳарбий мутахассислар Озарбайжонда ўтказиладиган халқаро мусобақаларда кузатувчи сифатида иштирок этиши таъкидланган.

Учрашув давомида томонлар мудофаа ва ҳарбий таълим соҳасида ҳозирги кунда олиб борилаётган ҳамкорлик ҳамда унинг истиқболларига оид масалаларни муҳокама қилди, ҳарбий техника йўналишида ўзаро манфаатли алоқаларни мустаҳкамлаш борасида фикр алмашдилар.

Ўзбекистон ва Беларусь республикаларининг Мудофаа вазирликлари ўртасидаги икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик режасидан Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги раҳбариятининг Беларусга расмий ташрифлари, келгусида ҳам ҳарбий топография, геодезия, картография ва навигация соҳаларида ҳамкорликни давом эттириш, илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш масалалари ўрин олган. Шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида Беларусь билан қўшма машғулотларини ўтказиш режалаштирилган.

Бугун 12 октябрь куни Ўзбекистон халқаро форумлар саройида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар Мудофаа вазирлари кенгашининг 75-мажлиси бўлиб ўтмоқда.

Ёрлиқ