Тошкентнинг Паркент бозори атрофида навбатдаги Mercedes-Benz автобуси ёнди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i38579-Тошкентнинг_Паркент_бозори_атрофида_навбатдаги_mercedes_benz_автобуси_ёнди
Бугун, 12 октябрь куни соат 14:50 атрофида Тошкент шаҳрининг Паркент бозорига яқин ҳудудда 95-йўналишдаги автобус ёниб кетди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
(last modified 2018-10-12T13:12:22+00:00 )
октябр 12, 2018 18:12 Asia/Tashkent
  • Тошкентнинг Паркент бозори атрофида навбатдаги Mercedes-Benz автобуси ёнди
    Тошкентнинг Паркент бозори атрофида навбатдаги Mercedes-Benz автобуси ёнди

Бугун, 12 октябрь куни соат 14:50 атрофида Тошкент шаҳрининг Паркент бозорига яқин ҳудудда 95-йўналишдаги автобус ёниб кетди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.

Нашр манбасининг хабар беришича, 8-автобус саройига қарашли Mercedes-Benz маркали 95-автобус «Юнусобод-15 даҳа – Авиасозлар» йўналишида ҳаракатланган.

Ёнғин ҳақидаги хабар Ёнғин хавфсизлиги бўлими навбатчилик қисмига соат 14:57 да келиб тушган. 10 дақиқа ўтгач ёнғин содир бўлган манзилга икки навбатчи гуруҳ етиб келган ва соат 15:11 да ёнғин ўчирилган.

Автобуснинг мотор қисми ёнгани ва бунинг натижасида ҳеч ким жабрланмагани билдирилмоқда.

Ҳозирда ёнғин сабабларини ўрганиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.