Тошкентда 2008-2009 йилларда чиқарилган Mercedes-Benz автобусларидан фойдаланиш тўхтатилди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i38582-Тошкентда_2008_2009_йилларда_чиқарилган_mercedes_benz_автобусларидан_фойдаланиш_тўхтатилди
«Тошшаҳартрансхизмат» компанияси 13 октябрдан бошлаб 2008-2009 йилларда ишлаб чиқарилган Mercedes-Benz Low Floor маркали барча йўловчи автобусларидан фойдаланишни тўхтатади. 
(last modified 2026-02-11T10:27:37+00:00 )
октябр 13, 2018 11:18 Asia/Tashkent
  • Тошкентда 2008-2009 йилларда чиқарилган Mercedes-Benz автобусларидан фойдаланиш тўхтатилди

«Тошшаҳартрансхизмат» компанияси 13 октябрдан бошлаб 2008-2009 йилларда ишлаб чиқарилган Mercedes-Benz Low Floor маркали барча йўловчи автобусларидан фойдаланишни тўхтатади. 

«Тошшаҳартрансхизмат» раҳбари Моҳир Валиев мазкур турдаги автобусда навбатдаги марта ёнғин келиб чиққани туфайли йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бу қарорни қабул қилди.

Эслатиб ўтамиз, 12 октябрь 95-сонли йўналишда ҳаракатланувчи автобус мотор бўлмасида ёнғин юзага келди. Жароҳат олганлар йўқ.

«Тошшаҳартрансхизмат» компаниясининг таъкидлашича, мутахассислар таъмирга муҳтож автобусларни ва ушбу ҳодиса учун жавобгар шахсларни аниқлаш ҳамда улардан етказилган зарарни қоплаш учун керакли чоралар кўради.