Ўзбекистонда ажримлар сони кўпайди
октябр 14, 2018 16:45 Asia/Tashkent
Жорий йилнинг 9 ойида ФҲДЁ органларида 196 мингта никоҳ ва 23,8 мингта никоҳдан ажралиш қад қилинган.
Турон-24 сайтининг хабар беришича, Андижон вилоятида 21,2 фоиз, Тошкент шаҳрида 18,2 фоиз, Сурхондарё вилоятида 9,5 фоиз ва Тошкент вилоятида 5,3 фоиз кўрсаткич билан ажримлар сонида 2017 йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш кузатилган.
2017 йилнинг шу даврига нисбатан Хоразм (29,8 фоиз) ва Қашқадарё (20,9 фоиз) вилоятларида ажримлар сезиларли даражада камайган.
Давлат статистика қўмитасининг қайд этишича, никоҳдан ажралиш коэффициенти ҳар 1000 аҳолига нисбатан 1,7 промиллени ташкил этиб, 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 0,2 промилле (2017 йилнинг шу даврида 1,5 промилле бўлган) ортган.
Ёрлиқ