МАК Тошкентдан Душанбега рейслар сонини икки баравар оширади
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси қишки жадвалга ўтмоқда ва Тошкентдан Душанбега ҳамда тескари йўналишда парвозлар 29 октябрдан янги режа асосида амалга оширилади: ҳафтада икки марта, душанба ва пайшанба кунлари.
Ҳар душанба куни Ўзбекистоннинг А320 авиалайнери Тошкентдан 21:00да жўнаб кетади ва Душанбега 21:40да етиб келади, ўша куни Душанбеда соат 23:15да учиб кетади ва Тошкентга соат 23:55да келади. Бу ҳақда «АП»га «Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг Тожикистондаги вакили Ориф Рўзимуродов хабар берди.
«Пайшанба кунлари самолёт Тошкентдан соат 01:00да жўнаб кетади ва Душанбе шаҳрига 01:40да етиб боради, Душанбедан эрталаб соат тўртда Тошкентга йўл олади», - дея таъкидлаб ўтди у.
Унинг сўзларига кўра, парвоз жадвалларини ўзгартириш АҚШ, Европа, Жануби-Шарқий Осиё, МДҲ давлатларига Тошкент орқали парвоз қилувчи тожикистонлик транзит йўловчиларга қулайлик яратиш билан боғлиқ.
Ўтган йилнинг апрель ойида Тошкент-Душанбе-Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновларини бажара бошлаган «Ўзбекистон ҳаво йўллари» ҳафтасига бир марта, сешанба кунлари рейсни амалга оширади.