Қорақалпоғистонда автоҳалокат оқибатида 6 киши қурбон бўлди
Кеча Қорақалпоғистоннинг Шуманай туманида юз берган автоҳалокатда 6 киши ҳалок бўлди.
2 киши воқеа жойида, 4 киши касалхонада вафот этган, улар орасида болалар бўлган хабар ермроқда Ўзбекистон ИИВ матбуо хизмати.
Қонликўл туманида яшаган фуқаро бошқарувидаги “Нексия”ни “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнау” йўлининг 829-кмда ҳайдаб кетаётиб, шу йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган “МТЗ-80” русумли трактори тиркамасининг орқа қисмига урилиб тўқнашув содир этган.
Натижада “Нексия” ҳайдовчиси ва унинг йўловчиси жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган. Яна 4 нафар йўловчи касалхонада вафот этган. Улар қариндошлар бўлиб, орасида болалар ҳам бўлган.
ЙТҲ ёмғир вақтида йўлда кўриш ёмонлашган вақтда содир бўлган.