Ўзбекистонликлар қайси давлатларга кўчиб кетяпти?
(last modified Tue, 16 Oct 2018 05:15:09 GMT )
октябр 16, 2018 10:15 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонликлар   қайси давлатларга кўчиб кетяпти?

2018 йилнинг январь-сентябрь ойларида доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикасига хорижий мамлакатлардан кўчиб келганлар сони 1961 кишини, доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикасидан хорижий мамлакатларга кўчиб кетганлар сони 14195 кишини ташкил этди.

Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, Ўзбекистон Республикасига хорижий мамлакатлардан кўчиб келганларнинг тақсимланиши қуйидагича кўринишга эга: Қозоғистон - 31%, Тожикистон - 28,3 ва Россия - 25,3%. Шунингдек, Туркманистон - 3,7%, Қирғизистон - 2,4%. Яна 9,3% - бошқа мамлакатлар.

Ўзбекистон Республикасидан хорижий мамлакатларга кўчиб кетганларнинг тақсимланиши эса шундай акс этди: Қозоғистон - 48,1%, Россия - 46%, АҚШ - 1,3%. Ундан кейинги поғоналарни Исроил - 0,7%, Қирғизистон - 0,5% билан жой олди. Яна 3,4% бошқа мамлакатлар ҳиссасига тўғри келди.

 

Ёрлиқ