Ўзбекистонда “Инвестиция портали” ташкил этилади
Спутник сайтига кӯра “Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ва инвестиция салоҳиятини виртуал маконда кенг тарғиб этиш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси тақдим этилган маълумотлар асосида “Инвестиция портали”ни мунтазам равишда янгилаб боради.
Қарор лойиҳасида “Инвестиция портали”да жойлаштириладиган маълумотлар ва уларни тақдим этиб боришга масъул бўлган ташкилотлар рўйхати, ҳамда маълумотларни тақдим этиш жадвали ҳам илова қилинган. Ушбу жадвалда мутасадди вазирлик ва идоралар томонидан тақдим этиладиган маълумотлар ва ижро муддатлари белгиланган.
Вазирликлар, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ўзларининг идоравий веб-сайтларини қайта кўриб чиқиш ва уларда “Иқтисодий ва инвестиция салоҳияти” бўлимини ташкил этиш назарда тутилган.