Марказий банк: Ўзбекистон олтин-валюта захиралари камайди
октябр 17, 2018 16:19 Asia/Tashkent
Ўзбекистон Марказий банк жорий йил 1 октябрь ҳолатига бу мамлакат олтин-валюта захиралари ҳақидаги маълумотини эълон қилди.
Унга кўра, 2018 йил 1 октябрь ҳолатига Ялпи олтин валюта захиралари — 26 407,3 миллион АҚШ доллари (2018 йил 1 сентябрь ҳолатига 26 870,8 миллион АҚШ доллари, ўтган ойга нисбатан 463,5 миллион АҚШ долларига камайган), шундан халқаро валютадаги активлар — 12 454,4 миллион АҚШ доллари, монетар олтин — 13 953,0 миллион АҚШ доллари ташкил қилди.
Соф олтин-валюта захиралари — 25 494,5 миллион АҚШ долларини ташкил этди (2018 йил 1 сентябрь ҳолатига 25 983,0 миллион АҚШ доллари).
Ёрлиқ