Ўзбекистон ва Россия янги обсерватория бўйича "Йўл харитаси" имзолайди
октябр 17, 2018 16:27 Asia/Tashkent
Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида "Суффа" халқаро радиоастрономик обсерваториясини ташкил этиш бўйича "Йўл харитаси" имзоланиши кўзда тутилган
Спутник сайтига кўра, радиообсерватория қурилиши учун қулай майдонни қидириш ишлари 5 йил давомида амалга оширилган. Қурилиши режалаштирилган обсерваторияга биринчи тамал тошини қўйилиши маросими 1981 йилнинг май ойида бўлиб ўтган.
1981 йилдан 1991 йилгача майдонда астроиқлим кузатувини амалга оширган метеостанция фаолият юритган.