Владимир Путин ташрифи кун тартибидан нималар ӯрин олгани?
Владимир Путин ташрифи доирасида ўтказилдиган тадбирлар ва имзоланадиган ҳужжатлар номи маълум бўлди.
Бугун 18 октябрь куни Россия президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга ташрифи бошланади. Ушбу муносабат билан президент матбуот хизмати Россия президенти ташрифига доир баёнотни эълон қилди.
Унда айтилишига кўра, ташриф доирасида давлат раҳбарлари мунтазамлик касб этган сиёсий мулоқотнинг давоми сифатида, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик ҳолати юзасидан фикр алмашадилар.
Шунингдек, ташриф кун тартибидан долзарб халқаро масалалар, жумладан, минтақада барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш, Афғонистонда тинчлик ўрнатиш жараёнига кўмаклашиш масалалари ҳам ўрин олган.
Олий даражадаги музокаралар якунида қуйидаги ҳужжатлар имзоланади:
Давлат раҳбарларининг Қўшма баёнотини қабул қилиш;
2019-2024 йилларга мўлжалланган иқтисодий ҳамкорлик дастури;
2019-2021 йилларда маданий-гуманитар соҳада ҳамкорлик дастури;
Ўзбекистонда Россиянинг етакчи олий таълим муассасаларининг филиалларини ташкил этиш ва фаолиятини таъминлаш тўғрисидаги келишув;
"Суффа" халқаро радиоастрономик обсерваториясини ташкил этиш бўйича "Йўл харитаси"
ва бошқа муҳим икки томонлама ҳужжатларни имзолаш режалаштирилган.