Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми ортиб бормоқда
(last modified Thu, 18 Oct 2018 11:36:34 GMT )
октябр 18, 2018 16:36 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Россия
    Ўзбекистон ва Россия

ЎЗбекистондан Россияга экспорт ҳажми қарйиб 9 фоийзга ортгани аниқланди.

ЎзА хабарига кўра, Россиядан Ўзбекистонга импорт ҳажми 40 фоизга, Ўзбекистондан Россияга экспорт 8,6 фоизга ортди.

"Россия билан Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама савдо жадал суръатлар билан ривожланиб бормоқда: 2017 йилда унинг ҳажми 3,65 миллиард долларни, ўсиш суръати эса 2018 йилнинг 8 ойи мобайнида ўтган йилнинг мос давридаги кўрсаткичга нисбатан 30,3 фоизни ташкил қилди.

Жорий йилда Россиядан Ўзбекистонга юқори импорт суръатлари мамлакатингизда амалга оширилаётган кенг кўламли қурилиш ишлари билан изоҳланмоқда: етказиб берилган экспорт товарларининг асосий қисми чоксиз пўлат қувурлар (+444,8 фоиз), шунингдек, бульдозер, экскаватор ва йўл-қурилиш машиналари (+264,1 фоиз) ҳиссасига тўғри келмоқда. Россия экспортининг 80 фоиздан ортиғи эса нохомашё ноэнергетик товарлар ҳиссасига тўғри келмоқда. Юқорида қайд этилган йўналишлардан ташқари Россиянинг алюминий ва унинг қотишмасидан тайёрланган буюмлар, электротехника товарлари, шакар, тахта ва ёғоч материалларига ҳам юқори талаб сақланиб қолмоқда", - дейди Россия экспорт маркази Бош директори Андрей Слепнев. 

Ёрлиқ