Ғофур Раҳимов Гулнора Каримова билан зиддият сабабини фош этди
(last modified Thu, 18 Oct 2018 12:33:12 GMT )
октябр 18, 2018 17:33 Asia/Tashkent
  • Ғофур Раҳимов
    Ғофур Раҳимов

Халқаро бокс ассоциацияси Ғофур Раҳимов уюшган жиноятчилик билан алоқадор экани ҳақидаги гап-сўзларни рад этди.

Кун.уз сайтига кўра,Халқаро олимпия қўмитаси Ғофур Раҳимовга 2018 йилги Ўсмирлар олимпия ўйинларига ташриф буюришни тақиқлаб қўйди.

«Мени АҚШ Молия вазирлиги санкциялар рўйхатига киритиш бўйича қарор Ўзбекистон собиқ расмийларининг диктатура режими томонидан босими ва репрессиялари оқибатида келиб чиқди. Гулнора Каримова ва унинг атрофидагилар менинг компанияларим уларнинг лойиҳаларини молиялаштириши ҳақида сўрашган, аммо мен рад этганман. Шунда улар менга босим ўтказа бошлашди, бизнесимни йўқ қилиш мақсадида АҚШ Ғазначилиги департаментига жиноий гуруҳлар билан алоқалар борасида ёлғон маълумот тақдим этишди. Ўша вақтларда Гулнора Каримова мамлакатда катта таъсирга эга эди, шунинг учун 2010 йилда оилам билан ватанимни ўз хавфсизлигим нуқтаи назаридан тарк этишга мажбур бўлдим», - деди у.

Ғофур Раҳимовнинг таъкидлашича, ўз номи АҚШ Молия вазирлиги «қора рўйхати»дан чиқариб ташланишига эришишга ҳаракат қилади.

«Бу жуда мураккаб жараён, аммо менинг адвокатларим катта муваффақиятларга эришди ва «хато» келгуси уч-олти ой давомида тузатилади», - дея таъкидлаб ўтди у.