Ўзбекистонда табиий газ нархи оширилади
Ўзбекистонда табиий газ тарифлари ошиши кутилмоқда.
«Turon 24» кўра, газ ҳисоблагичлари ўрнатилган хонадонлар учун табиий газ нархи 16 ноябрдан 10 фоизга ошиб, бир куб метр учун 320 сўмга тенг бўлади. 2019 йил 1 июндан бошлаб эса 350 сўмга кўтарилади.
Газ ҳисоблагичи ўрнатилмаган хонадонлар учун 16 ноябрдан янги нарх 553 сўмни ташкил этади. 2019 йил 1 июндан эса 605 сўмга кўтарилади. Лекин уларнинг уйни иситиш учун ишлатган газ ҳажми 320 сўмдан ҳисобланади.
Корхона ва ташкилотлар учун эса газ нархи 16 ноябрдан бошлаб 600 сўмни ташкил этади. 2019 йил 1 июндан эса газ нархи яна 50 сўмга ошиб, 650 сўмга тенглашади.
Бунда ғишт, асфальт, цемент ва бошқа бир қатор қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар, ресторан ва кафелар (меҳмонхоналардан ташқари) ва иссиқхоналар учун табиий газ нархи 1000 сўм қийматида қолади. Лекин ушбу корхоналар энергия тежовчи технологиялар ва ускуналар ишлаца, улар учун газ нархи 16 ноябрдан 600 сўмга тушади. 2019 йил 1 июндан эса 650 сўмга тенг бўлади.
Автомобильларга газ қуйиш шохобчалари учун табиий газ нархи ҳам 800 сўм қийматида қолади.