Нокаутчи Фазлиддин Ғоибназаров навбатдаги рақибини ҳам нокаутга учратди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i38875-Нокаутчи_Фазлиддин_Ғоибназаров_навбатдаги_рақибини_ҳам_нокаутга_учратди
Фазлиддин Ғоибназаров навбатдаги рақибини нокаутга учратди ва навбатдаги ғалабасини нишонлади.
(last modified 2018-10-21T08:35:56+00:00 )
октябр 21, 2018 13:35 Asia/Tashkent
  • Нокаутчи Фазлиддин Ғоибназаров
    Нокаутчи Фазлиддин Ғоибназаров

Фазлиддин Ғоибназаров навбатдаги рақибини нокаутга учратди ва навбатдаги ғалабасини нишонлади.

Кун.уз сайтига кўра, Олимпия ўйинлари чемпиони, айни пайтда профессионал боксда фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик боксчи Фазлиддин Ғоибназаров АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ўзининг навбатдаги жангини ўтказди. У ҳисоб бўйича олтинчи жангида америкалик Уилберт Лопесга қарши рингга кўтарилди.

Шу тариқа, Фазлиддиннинг профессионал рингда ғалабали серияси 6тага етди. У ўз жангларининг барчасида ғалаба қозонган, жангларнинг 3тасида рақибларини нокаут эвазига мағлуб этган.