Ўзбекистонлик Бекзод Абдураҳмонов жаҳон чемпионатида бронза медални қўлга киритди
октябр 22, 2018 10:29 Asia/Tashkent
-
Ўзбекистонлик
Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида бўлиб ўтаётган спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионатида Бекзод Абдураҳмонов Ўзбекистонга жаҳон чемпионатидаги илк медални тақдим этди.
Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, -74 кг вазн тоифасида жангларда иштирок этган ўзбекистонлик Бекзод Абдураҳмонов бронза медалини қўлга киритди.
У медаль учун жангда туркиялик рақибини мағлубиятга учратди ва Ўзбекистон ҳисобига ушбу жаҳон чемпионатидаги дастлабки медални қўшиб қўйди.
Ёрлиқ