Самарқандда ҳам йирик автомобил аварияси содир бўлди -қурбонлар бор
октябр 23, 2018 10:21 Asia/Tashkent
-
йирик автомобил аварияси
Самарқанднинг Иштиҳон тумани Митан қўрғонида 20 октябрь куни соат тахминан Captiva русумли автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
Дарё.уз сайтига кўра, мазкур автоҳалокат натижасида автомашина ичида тўлган 4 нафар йўловчининг икки нафари воқеа жойида ҳалок бўлган. Икки нафари туман тиббиёт марказининг тез ёрдам бўлимига етказилган.
Мазкур йўл транспорт ҳодисасининг тафсилотлари юзасидан «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев Самарқанд вилоят ИИБ Йўл ҳаракат хавфсизлиги бошқаомаси матбуот хизмати билан боғланган. Бироқ, вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати ушбу ҳодиса юзасидан маълумот беришни истамади.
Ёрлиқ