октябр 23, 2018 11:23 Asia/Tashkent
  • Си Жинпинг Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади
    Си Жинпинг Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади

ХХР раиси Си Жинпинг Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади. 

“Хитой Халқ Республикаси ташкил топганининг 69 йиллиги муносабати билан йўллаган самимий табригингиз учун Сизга чуқур миннатдорлик билдиришга ижозат бергайсиз”, - деб бошланади мактуб.

Қайд этилишича, жорий йил бошидан Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларида ижобий тенденция давом этиб, ўзаро сиёсий ишонч муттасил мустаҳкамланиб бормоқда. 

"Бир макон, бир йўл" ташаббусини биргаликда рўёбга чиқаришда янги муваффақиятларга эришилди, халқларимиз ўртасидаги ўзаро англашув ва дўстлик изчил мустаҳкамланмоқда. Сиз билан Кингдао шаҳрида ШҲТ саммити доирасидаги учрашувимизни тез-тез эслайман, ушбу учрашувдан сўнг икки томонлама муносабатларни ривожлантириш бўйича биз қабул қилган янги режалар босқичма-босқич ҳаётга татбиқ этилмоқда”, - деб ёзади ХХР раиси.

“Мен Хитой – Ўзбекистон алоқаларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратаман, ўртамизда шаклланган амалий муносабатлар ва шахсий дўстликни юксак қадрлайман. Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини мамлакатларимиз ва халқларимиз фаровонлиги йўлида изчил ривожлантиришни рағбатлантириш мақсадида бундан буён ҳам Сиз билан яқиндан ҳамкорликни давом эттиришга умид қиламан. Сизга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат, Ўзбекистон халқи фаровонлиги йўлидаги олижаноб фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилайман”, - дейилади Хитой Халқ Республикаси раиси Си Жинпингнинг мактубида.

Ёрлиқ