Бухорода «Ласетти» ёниб кетиши натижасида 4 киши ҳалок бўлди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i38973
Бухоро ФВВ бошқармасининг маълумотига кўра, «Ласетти» русумли автомобиль автоҳалокатга учраган.
(last modified 2018-10-23T09:58:39+00:00 )
октябр 23, 2018 14:58 Asia/Tashkent
  • Бухорода «Ласетти» ёниб кетиши натижасида 4 киши ҳалок бўлди

Бухоро ФВВ бошқармасининг маълумотига кўра, «Ласетти» русумли автомобиль автоҳалокатга учраган.

Хабарга кўра, жорий йилнинг 22 октябрь куни соат 12:00ларда Жондор тумани Газли ҳудудидан ўтувчи А-380 автомобиль йўлининг 333-км.да ҳаракатланиб кетаётган «Ласетти» русумли автомобиль бошқарувни йўқотган.

Хабарда келтирилишича, у шу йўналишда ҳаракатланиб кетаётган «Исузу» юк машинасининг орқа томонига келиб урилган. 

Тўқнашув натижасида «Ласетти» автомобилида ёнғин чиқиб, машина ичидаги 4 нафар фуқаро вафот этган.

Содир бўлган ЙТҲ юзасидан дастлабки терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда.