Ўзбекистонда инфляция даражаси расмий прогнозлардан баланд бўлиши мумкин
(last modified Wed, 24 Oct 2018 05:31:36 GMT )
октябр 24, 2018 10:31 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон
    Ўзбекистон

Ўзбекистонда яқин 12 ойда истеъмол нархлари 17,8 фоизга ортиши мумкин.

Фарғона.ру сайтига кўра, бу рақам расмий 16-17% прогнозидан баланд келмоқда. Марказий банк ходимлари томонидан ўтказилган сўровлар аҳолининг бу борадаги прогнозини аниқлади.

Сўровларда мамлакат бўйича 750 нафар фуқаро ва 300 та ташкилот иштирок этди, деб кўрсатилади “Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва корхоналарининг инфляцион кутилмалари” ҳисоботида ва тадқиқотлар жорий йилнинг январдан сентябрь ойига қадар ўтказилган.

Респондентларнинг учдан биридан кўпи (34%) 12 ой ичида ўтган йилга қараганда нархлар анча ошганини тан олганлар, 25 фоиз аҳоли эса бунга қарама-қарши фикр билдирган. Яна 32 фоиз сўровда иштирок этганлар инфляция суръатини сезмаганларини билдирганлар. Фақар 3 фоиз одам нархлар ўсишига эътибор қилмагани ва 2 фоиз одам Ўзбекистонда кейинги пайтлар товар ва хизматлар нархи пайсайганини айтган.

Жисмоний шахсларнинг фикрига кўра, охирги йил инфляция даражаси 18 фоизни ташкил этган, компаниялар эса нархларнинг ошиши 16 фоиздан ошмаганини маълум қилади.