Шавкат Мирзиёевнинг махсус вакили Эроннинг Чобаҳор портига ташриф буюрди
Ўзбекистон президентининг Афғонистон ишлари бўйича вакили Исматилла Эргашев Ўзбекистон ва бошқа мамлакатларда ишлаб чиқарилган товарларни экспорт этиш учун Эроннинг Чобаҳор портидаги тажҳизот ва ускуналарни қулай эканлиги ҳамда ушбу имкониятлардан юқори даражада фойдаланиш зарурлигини таъкидлади.
ИРНА тарқатган хабарига кўра, кеча Ўзбекистон президентининг Афғонистон ишлари бўйича вакили Чобаҳордаги Систон ва Балучистон портлари ва денгизчилик соҳаси раҳбарлари билан урашувида Чобаҳор портининг имкониятларини кўриб чиқиш ва бу портлар билан яқиндан танишиш биз учун жуда муҳимдир ва ушбу учрашувлар ўзаро муносабатларни ривожлантиришга кўмаклашади деб изоҳлади.
Исматулла Эргашев шунингдек Чобаҳор портининг транзит салоҳияти, иқтисодий имкониятлари ҳамда ускуна ва тажҳизотлар соҳасида яхши ишлар амалга оширилганини қўшимча қилди.
Шавкат Мирзиёевнинг Афғонистон ишлари бўйича махсус вакили ўз сўзларида дедики, Чобаҳорда порт қурилиши ҳамда кемаларнинг лангар ташлаш жойларда кўп ишлар бажарилган. Афғонистон учун мўлжалланган Ҳиндустон буғдойи ортилган кемаларни лангар ташлаши ва юкларни туширилиши учун Чобаҳор порти бутунлай жавоб беради.
Яқин келажакда Эроннинг иккита дўст ва қўшни мамлакатларбўлган Ўзбекистон ва Афғонистон маҳсулот экспорти ва импортида Эрон ҳудудлари хусусан Чобаҳор портидан кенг фойдаланишлари мумкин. Бундан ташқари Эрон ўз қўшнилари билан яхши алоқада бўлиб, ҳардоим Халқаро миқёсида иқтисодий, сиёсий ва савдо- тижорат муносабатларини кенгайтириш пайидадир, деб қайд этди Исматилла Эргашев.
Айтиш жоиздирки кеча Ўзбекистон президентининг Афғонистон ишлари бўйича махсус вакили Исматилла Эргашев, Теҳрондаги Ўзбекистон элчиси Баҳодир Абдуллаев, Ўзбекистон темир йўл АЖ раисининг ўринбосари Фазлиддин Саъдулаев, Ўзбекистон ТИВ даги Ўрта Шарқ бўйича бўлим раисининг муовини Аслам Акбаров Эроннинг Чобаҳор минтақасига бориб, шаҳид Биҳиштий номидаги портнинг инфратузилмалари ва ускуна -тажҳизотлари билан яқиндан танишдилар.