Самарқандда чўпонни алдаган шахслар қўлга олинди
(last modified Thu, 25 Oct 2018 06:24:15 GMT )
октябр 25, 2018 11:24 Asia/Tashkent
  • чўпон
    чўпон

23 октябрь куни ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, жорий йилнинг 12 июнь куни Навоий вилояти Қизилтепа туманида яшовчи Ғ.С. ва А.Ў.лар, Самарқанднинг Пахтачи туманида яшовчи Д.Т.нинг уйида ундан умумий қиймати 27 млн 700 минг сўмлик 40 бош қўйларини сотиб олган.

Ўзбекистон ИИВига кўра,сотиб олинган қўйларнинг пулини 10 кун муддат ичида олиб келиб беришни айтиб, шу кунга қадар бермасдан келган. Кўрилган чоралар натижасида Ғ.С. ва А.Ў.лар қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.