октябр 27, 2018 17:13 Asia/Tashkent
  • Ивета Григуле-Петерсе
    Ивета Григуле-Петерсе

Душанбе куни Ўзбекистонга Европа парламентининг Марказий Осиё мамлакатлари ва Мўғулистон билан ҳамкорлик бўйича делегацияси раиси Ивета Григуле-Петерсе бошчилигидаи депутатлар гуруҳи келади/

Ўзбекистон ТИВ хабарига кўра, ташриф дастурига биноан Тошкент шаҳрида “Ўзбекистон – Европа Иттифоқи” парламент ҳамкорлик қўмитасининг 14-мажлисида иштирок этиш, ташқи ишлар, иқтисод, бандлик ва меҳнат муносабатлари, олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Дин ишлари бўйича қўмитада учрашув ва музокаралар ўтказиш режалаштирилган.

Учрашувларда икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш кутилмоқда.

Ёрлиқ