Елмурат Тасмурадов финалга йўл олди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i39126-Елмурат_Тасмурадов_финалга_йўл_олди
Ўзбекистонлик курашчи Елмурат Тасмурадов спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионати финалига чиқди.
(last modified 2018-10-27T14:02:41+00:00 )
октябр 27, 2018 19:02 Asia/Tashkent
  • Елмурат Тасмурадов
    Елмурат Тасмурадов

Ўзбекистонлик курашчи Елмурат Тасмурадов спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионати финалига чиқди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, жаҳон чемпионатида -63 кг вазн тоифасида Ўзбекистон  шарафини ҳимоя қилаётган Елмурат Тасмурадов Беларусь, Хитой, Молдова, Украина вакилларини мағлубиятга учратди ва финалга йўл олди. Энди у эртага олтин медаль учун россиялик Степан Марянянга қарши гиламга чиқади.

Бунгача эркин кураш баҳсларида иштирок этган ўзбекистонлик Бекзод Абдураҳмонов бронза медалига эга чиққан.