Ўзбекистон ва Хитойнинг ҳарбийларни тайёрлаш бӯйича ҳамкорлиги
октябр 28, 2018 10:50 Asia/Tashkent
Ўзбекистон Хитой билан ҳарбий кадрларни тайёрлаш масаласида ҳамкорликни кучайтиради, деб хабар қилинган Мудофаа вазирлигининг Фейсбукдаги расмий саҳифасида.
Хабарда айтилишича, Ўзбекистон мудофаа вазирининг ўринбосари - полковник Азизбек Икрамов бошчилигидаги ҳарбий делегацияси Хитойга расмий ташрифи давомида ХХР Миллий мудофаа университети раҳбарияти билан учрашиб, икки мамлакат олий ҳарбий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорликни янада кучайтиришга келишиб олди.
"Мазкур ҳамкорлик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, шунингдек, ўзаро тажриба алмашиш каби масалаларда сезиларли даражада олдинга силжишни таъминлаб бериши кутилмоқда", - дейилади хабарда.
Ёрлиқ