Тошкентда Lacetti ҳайдовчиси милициядан қочиб бетон қориштирувчи машинага бориб урилди
Тошкентда 29 ёшли Chevrolet Lacetti ҳайдовчиси Йўл патруль хизмати ходимларидан қочишга уриниб, бетон қориштирувчи машинага бориб урилган ва шикастланиб, касалхонага ётқизилган.
Ҳайдовчи ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум бўлгани аниқланди.
Авария оқибатида битта одам ҳалок бўлган.
Тошкент шаҳри ИИБига кўра, Воқеа 28 октябрга ўтар кечаси содир бўлган. Lacetti машинаси ҳайдовчиси Жўрабек А йўл патруль хизмати ходими талабини инкор этиб тўхтамайди ва яширинишга ҳаракат қилади.
Шайхонтохур туманидаги Олмазор ва Ислом Каримов кўчалари чорраҳасида Ласетти катта тезликда келиб, светофорнинг тақиқловчи сигналига қарамасдан HOWO бетон қориштирувчи машинасига бориб урилади.
Lacetti мажақланиб кетади. Жўрабек А касалхонага келтирилади, унинг ёнидаги 26 ёшли шериги Шаҳбоз Х олинган жароҳатдан кўз юмади.