Бошқа давлатлардан учиб келган самолётлар Тошкент аэропортида қўна олмади
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i39209-Бошқа_давлатлардан_учиб_келган_самолётлар_Тошкент_аэропортида_қўна_олмади
“Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг Бангкок ва Истамбулдан учиб келган парвозлари, ҳамда Туркия ҳаво йўлларинг Стамбулдан учиб келган рейси қуюқ туман туфайли Тошкент аэропортига қўна олмади.
(last modified 2018-10-29T13:39:50+00:00 )
октябр 29, 2018 18:39 Asia/Tashkent
  • Тошкент аэропорти
    Тошкент аэропорти

“Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг Бангкок ва Истамбулдан учиб келган парвозлари, ҳамда Туркия ҳаво йўлларинг Стамбулдан учиб келган рейси қуюқ туман туфайли Тошкент аэропортига қўна олмади.

Спутник сайтига кўра, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” рейслар таблосига кўра, Стамбулдан учиб келган HY-272 сонли парвози ҳамда Бангкокодан келган HY-534 парвози Самарқанда аэропортига Turkish Airlines компаниясининг Стамбулдан учиб келган  THY-368- сонли парвози Навоийда қўндирилди.

Манбаа хабарига кўра, парвозлар ўртача кечикиш вақти 2 соатга яқин бўлди. Айни дамда, табиий вазият туфайли кечиккан самолётлар режалаштирилган йўналишлардаги парвозларни амалга оширишди.