Тошкент университетида форс тили курслари ўтказилди.
Ўзбекистон университетларидаги форс тили ўқитувчилари учун "Форс тилини ўрганишнинг янги усуллари " бўйича малака ошириш курслари ўтказилди.
Форс тилини ўрганиш бўйича бу курс Эрон Ислом Жумҳурияти элчихонасининг маданий маслаҳатлашув маркази ва Тошкент Шарқшунослик институти ҳамкорлигида 22 октябр кунидан бошлаб бир ҳафта давомида 35-дан ортиқ профессор-ўқитувчилар иштирокида Қазвин шаҳридаги Имом Хумайний (р.а) халқаро университетининг ўқитувчиси, доктор Амирризо Вакилийфард томонидан Шарқшунослик институтида ўтказилди.
Филология факультетининг декани Аҳмад Қуронбеков ушбу маросимда бизнинг институтимизда форс тили ўқитувчилари учун биринчи маротаба бундай курс ўтказилмоқда ва бундай ҳамкорликдан биз хурсандмиз. Бу ҳамкорлик икки мамлакат орасидаги дўстлик алоқаларини мустаҳкамлайди. Бундай курслар келажакда ҳам ўтказилади деб умид қиламиз. Биз Эрон Ислом Жумҳуриятининг элчихонаси, айниқса Эрон элчихонасининг маданий маслаҳатлашув маркази, устод Вакилийфард ва Қазвиннинг Имом Хумайний (р.а) халқаро университетидан бу курсни яхши ўтказганлари учун миннатдорчилик билдирамиз,- деб айтди.
Эрон Ислом Жумҳурияти элчисининг ёрдамчиси Иброҳимий ҳам ўз нутқида бу курсни ўтказган шахсларга миннатдорчилик билдириб икки мамлакат олий ўқув юртлари ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш илмий ва таълим соҳасидаги ҳамкорликка катта ҳисса қўшиши мумкин ҳамда Ўзбекистондаги форс тили ўқитувчилари учун малака ошириш курсларини ўтказишни давом эттириш муҳим ва зарурий вазифалардан саналади,-деб таъкидлади.
Эрон Ислом Жумҳурияти элчихонасининг маданий маслаҳатлашув маркази ҳам Шарқшунослик институтининг ўқитувчиларига қўшимча ўзбек филологиясининг форс тили, жаҳон тиллари университети, исломий академия ва бошқа олий ўқув юртлар устодларининг бу курсда иштирок этишлари учун муносиб фазо яратганидан университет раҳбариятининг қилган ҳамкорлигидан миннатдорчилик билдирди.