Ӯзбекистонда томчилатиб суғориш технологиялари жорий этилади
(last modified Wed, 31 Oct 2018 06:45:38 GMT )
октябр 31, 2018 11:45 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистонда томчилатиб суғориш технологиялари жорий этилади

“2019-2023 йиллар даврида пахта хом ашёсини етиштиришда томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Қарор лойиҳасида қайд этилишича, 2019-2023 йиллар даврида замонавий томчилатиб суғориш тизимлари:

- пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчилари ва кластерлари ҳамда бошқа пахта хомашёсини етиштирувчи ташкилотлар томонидан уларга пахта етиштириш учун берилган майдонларда;

- фермер хўжаликлари томонидан уларга ижарага берилган ер майдонларида босқичма-босқич жорий қилинади.

Тижорат банклари томонидан кластерлар, фермер хўжаликлари ва пахта хом ашёсини етиштирувчи бошқа ташкилотлар ҳамда томчилатиб суғориш тизимлари, уларнинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқарувчи ташкилотларга ажратилган тижорат банклари кредитларининг фоизларини қоплаш учун давлат томонидан белгиланган тартибда субсидиялар ажратиш кўрсатилган.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги шу йил 1 декабрга қадар ресурстежамкор технологиялари жорий этиладиган майдонларда фермер хўжаликлари кесимида томчилатиб суғориш технологиясига мос ғўза навларини танлаш ва уларни жойлаштириш бўйича таклифларни тайёрлаб Вазирлар Маҳкамасига киритиш назарда тутилган.

 

Ёрлиқ