Наманганда пахтани тонналаб қум-тупроғи билан қабул қилиб олган мансабдорлар ушланди
-
пахтани тонналаб қум-тупроғи билан
Ўтказилган тезкор тадбирда пахта топшириш маскани бригадири Фурқат Раҳимов «Shamsиддин-Дилдора» фермер хўжалигида терилган пахта хом ашёси остига яширилган 1 тонна тупроқ ва қумни ўтказиб бериш эвазига Шуҳрат Усмоновдан 300 АҚШ доллари ва 400 минг сўмни олиб, қум ва тупроқни жамият ҳудудига тушириб чиққан вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Дарё сайтига кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан Наманган вилояти Поп тумани «Поп пахта тозалаш» компанияси мансабдор ва моддий жавобгар шахсларининг жиноий режаларига нуқта қўйилди.
Шунингдек, тезкор тадбир жараёнида тумандаги «Олтин замин Расул» ва «Абдурашид ота Т» фермер хўжаликларининг пахта хом ашёлари олиб келинган транспорт воситаларининг ҳар бирида полиэтилен қопларда бўлган 1 тоннадан тупроқ ва қум борлиги аниқланган. Умуман, учта фермер хўжалиги томонидан 3 тонна қум ва тупроқ шу куни сотилган 9,694 миллион сўмлик пахта хом ашёси ўрнига ўтказилганлиги аниқланган.