Ўзбекистон теннисчилари Сербия жамоаси билан куч синайди
(last modified Wed, 31 Oct 2018 13:23:03 GMT )
октябр 31, 2018 18:23 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон теннисчилари
    Ўзбекистон теннисчилари

«2019 - Дэвис кубоги» доирасидаги теннис турнирида Ўзбекистон теннисчилари Сербия термаси билан куч синайди.

Фарғона сайтига кўра, қуръа ташлаш маросими 30 октябрда Халқаро теннис федерациясининг (ITF) Лондондаги бош қароргоҳида бўлиб ўтди. Унда 24 та жамоа қатнашди ва 12 та жуфтлик ҳосил бўлди. Ғолиблар “Дэвис кубоги”нинг асосий сеткасига тушадилар. Турнирда Хорватия, Франция, Испания ва АҚШ термалари аниқ ўйнайди. Улар қаторига кейинчалик «уайлд-кард» олган Аргентина ва Буюк Британия термалари қўшилади.

Қуръа ташлаш натижаларига кўра, Ўзбекистон термаси (умумжаҳон теннис рейтингида 24 - ўрин) Сербия (8) билан, қозоғистонлик теннисчилар (13) поргугаллар (26) билан ўйнайдилар. Мусобақалар 2019 йилнинг 1 ва 2 февралида бўлиб ўтади.