Ўзбекистонда пуллик йўллар қурилади
(last modified Thu, 01 Nov 2018 07:48:36 GMT )
ноябр 01, 2018 12:48 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда пуллик  йўллар қурилади

Умумфойдаланишдаги муқобил йўллар бўлган жойларда пуллик магистрал йўллар қурилади. Уларда йўл қўйиладиган энг юқори тезлик белгиланганидан 20 км/соатга ортиқ бўлади, фойдаланганлик учун ҳақ эса суткадаги вақтга қараб табақалаштирилади, деб ёзмоқда Norma. 

Ҳукумат 2018–2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш концепциясини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирларни қабул қилиш ниятида. Ҳозир улар ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда. Пуллик автомобиль йўллари тармоғи барпо этилиши мамлакат учун янги ҳолат, шу сабабли зарур норматив-ҳуқуқий базани яратиш талаб этилади.

«Пуллик автомобиль йўллари тўғрисида»ги қонунни қабул қилиш кўзланмоқда. 

Пуллик йўллар давлат-хусусий шериклик асосида қурилади. Бундай ҳамкорлик тартибини ишлаб чиқиш лозим. 

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ва ИИВ янги инфратузилма объектларини барпо этиш бўйича инвестициявий мажбуриятларни қабул қилган ҳолда пуллик магистрал йўлларни қуриш учун ҳудудлар рўйхатини янги йилгача ишлаб чиқиши режалаштирилмоқда.

 Шунингдек 2019 йилда мамлакатнинг барча минтақаларида пуллик магистрал йўлларни босқичма-босқич жорий этиш бўйича янги инвестициявий лойиҳаларни амалга оширишга доир таклифлар ишлаб чиқилади. 

Лойиҳа рад этилиши, ўзгартирилиши ёки унга қўшимча киритилиши мумкин.

 

 

Ёрлиқ