Екатеринбургда Ўзбекистон Бош консуллиги очилди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i39336
Екатеринбург шаҳрида Ўзбекистон Бош консуллиги иш бошлади.
(last modified 2025-07-14T11:50:13+00:00 )
ноябр 01, 2018 20:38 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Бош консуллиги
    Ўзбекистон Бош консуллиги

Екатеринбург шаҳрида Ўзбекистон Бош консуллиги иш бошлади.

Фарғона сайтига кўра, Ўзбекистоннинг Ўрол федерал округи маркази ва Свердлов вилоятидаги Бош консули этиб Абдусалом Хаматов тайинланган.

Екатеринбургдаги дипмиссия Свердлов, Тюмень, Курган, Челябинск вилоятлари, шунингдек Ханти-Мансий ва Ямал-Ненец автоном округлари бўйича иш юритади. Бунга қадар мазкур ўлкаларга Новосибирскдаги Бош консуллик хизмат кўрсатиб келган.

Екатерингбургдаги дипмиссия шаҳарнинг Карл Либкнехт кўчаси, 22, 415 - офисда жойлашган. Телефон: 372-31-33 Telegram: +998-97-4497179. Ушбу кўчада Озарбайжон, Вьетнам, Франция давлатларининг ҳам Бош консуллиги жойлашган.