Диққат! Ис гази яна уч кишининг ёстиғини қуритди
(last modified Sat, 03 Nov 2018 06:15:27 GMT )
ноябр 03, 2018 11:15 Asia/Tashkent
  • Диққат!  Ис гази яна уч кишининг ёстиғини қуритди

Тошкент шаҳар Юнусобод туманида бахтсиз воқеа туфайли уч киши ҳаётдан кўз юмди. Дастлабки маълумотга кўра, улар ис газидан заҳарланишган. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Вафот этганларнинг барчаси мавсумий иш билан шуғулланувчи уста бўлиб, табиий газдан фойдаланишдаги эҳтиётсизлиги туфайли ис газидан заҳарланишган. Бу воқеа 1 ноябрь куни юз бергани айтилмоқда. Бош прокуратура Матбуот хизмати ушбу ҳодисани тасдиқлаб, ҳолат юзасидан расмий ахборот тақдим этилишини баён қилди.

Kun.uz​ мухбири суҳбатлашган манбага кўра, ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши, шаҳарда иситиш тизиминг самарали таъминланмагани ушбу ҳолатларни келиб чиқишга сабаб бўлмоқда. Хусусан, аҳоли табиий газдан уйни иситиш воситаси сифатида фойдаланишга мажбур бўляпти.

Эслатиб ўтамиз, бундан икки кун аввал Чилонзор тумани Дилхуш кўчасида истиқомат қилувчи оиланинг тўрт аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этгани ҳақида хабар берилганди. Судга оид тиббиёт экспертизасининг 31 октябрдаги хулосасига кўра, А.А., Э.А., И.А. ва Ф.А.ларнинг ўлими ис газидан ўткир заҳарланиш, бош мия ва ўпкалар шиши натижасида келиб чиққан.