Андижондаги аэропорт ёпилиши ҳақида маълумот пайдо бўлди
ноябр 03, 2018 20:17 Asia/Tashkent
Ўзбекистонлик Максуд Аскаров ўзининг Facebookдаги саҳифасида Андижонда аэропорт ёпилиши ҳақида хабар тарқатди.
Спутник сайтига кўра, унинг айтишича, 1 ноябрь санасидан бошлаб Андижонга барча парвозлар бекор қилинган.
Аскаровнинг билдирган ҳавотирларига кўра, энди кичик шаҳардаги ҳаво йўллари ходимлари ишсиз қолишлари мумкин.
Аэропорт вакилларидан расмий изоҳ олишнинг имкони бўлгани йўқ.
Миллий авиакомпания расмий сайтида ҳам "Андижон" йўналишида рейслар жадвали олиб ташланган.
Санкт-Петербургдаги "Ўзбекистон авиалиниялари" ваколатхонасида Sputnik Ўзбекистон мухбирига Пулководан Андижонга рейслар бекор қилингани ва эндиликда парвозлар Наманганга кўчирилганини маълум қилишди.
Ёрлиқ