Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ходимлари Тошкентда пропискадан ўтиш имкониятига эга
1 ноябрь куни эълон қилинган ҳукумат қарорида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ходимлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида прописка қилиниши мумкинлиги айтилган.
Фарғона сайтига кўра,республиканинг турли ҳудудларида яшаётган юқори малакали ва тор доирадаги мутахассислар пойтахтга ишга таклиф қилинган даврида пропискадан ўтиш имкониятига эга бўлдилар. Улар билан бирга оила аъзолари ҳам прописка қилинади.
Октябрь ойида Инвестиция давлат қўмитаси ва Ветеринария давлат қўмитаси ходимларига мана шундай ҳуқуқ берилгани тўғрисида хабар берилганди. Умуман олганда, раҳбарлари, ходимларининг доимий яшаши учун мурожаат этиши мумкин бўлган давлат идораларининг сони 73 тага этди, деб ёзади Norma.Uz 2016 йилги рўйхатда 59 та ташкилот киритилганди. 2018 йил июнида мазкур рўйхат 65 та ташкилотга кенгайтирилди.
Прописка учун қатор ҳужжатлар жамламаси керак бўлади, жумладан орган ёки ташкилот раҳбари тавсифномаси, лавозимга тайинланган буйруқдан кўчирма шунга киради.
Ислом Каримов даврида Тошкентга прописка қилиш амалиёти ўта мушкул иш саналган. Кейинги пайтлар чекловлар камайди, лекин у мутлоқ бекор бўлмади. Қоидага киритилган сўнгги қўшимчаларга кўра, пойтахтдаги янги қурилаётган уйлардан кўчмас мулк сотиб олган Ўзбекистон фуқароси пропискадан ўтиши мумкин.