Олмазорда бир-бирига қўшни икки хонадон ёнди
(last modified Mon, 05 Nov 2018 12:34:41 GMT )
ноябр 05, 2018 17:34 Asia/Tashkent
  • икки хонадон ёнди
    икки хонадон ёнди

Тошкентнинг Олмазор туманида яшовчи Х.Қ.нинг уйида 4 ноябрь куни ёнғин содир бўлиб, ёнғин қўшниси Ҳ.Ҳ.нинг ҳам уйига ўтган.

ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар қилишича, кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Ёнғин оқибатида Х.Қ.нинг уйини 100 квадрат метр майдонида ва Ҳ.Ҳ. уйининг 50 квадрат метр майдони ёниб зарар кўрган. Жароҳат олганлар йўқ.

«Ёнғин келиб чиқиш тахминий сабаби электр симларини қисқа туташувидан келиб чиққанлиги аниқланган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади ИИВ ахборотида.

Ёрлиқ