Қашқадарёда ҳам тўрт қиз ис газидан заҳарланди
(last modified Mon, 05 Nov 2018 13:09:20 GMT )
ноябр 05, 2018 18:09 Asia/Tashkent
  • тўрт қиз ис газидан
    тўрт қиз ис газидан

Қарши шаҳрида 4 ноябрь куни ис газидан заҳарланиш ҳолати юз берди.

ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасига кўра, Қашқадарё вилояти маъмурий маркази Қарши шаҳридаяшовчи Д.Х. исмли аёлнинг уйида ижарада яшовчи тўрт қиз ошхонадаги газ плитасини ёқиб ухлаб қолиши сабаб ис газидан заҳарланган.

Хабар беришларича, жабрланувчилардан икки нафарига касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган, қолган иккиси эса касалхонага ётқизилган.

«Суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади ИИВ ахборотида.

Тошкент шаҳрида 31 октябрь ва 1 ноябрь куни юз берган ис газидан заҳарланиш ҳолатлари оқибатида жами 7 киши ҳалок бўлган.

Ёрлиқ