Тошкентда совуқ сув нархи ошиши кутилмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i39547-Тошкентда_совуқ_сув_нархи_ошиши_кутилмоқда
Тошкент шаҳрида 22 ноябрдан совуқ сув нархи ошиши айтилади.
(last modified 2018-11-07T12:35:32+00:00 )
ноябр 07, 2018 17:35 Asia/Tashkent
  • Тошкентда совуқ сув нархи ошиши кутилмоқда

Тошкент шаҳрида 22 ноябрдан совуқ сув нархи ошиши айтилади.

УЗ 24 га кўра, аҳоли учун бир куб метр совуқ сув нархи 245 сўмдан 280 сўмга, канализация хизматлари нархи эса 210 сўмдан 235 сўмга оширилади.

Бунда тарифларга қўшилган қиймат солиғи ҳисобга олинмаган.

Маълумот учун, Тошкент ҳокимининг 12 январдаги қарори билан Тошкент истеъмолчилари учун ичимлик сувига ҳар бир куб метри учун 100 сўм миқдорида махсус устама белгиланган.