ноябр 07, 2018 18:14 Asia/Tashkent
  • «Реал Мадрид» академияси
    «Реал Мадрид» академияси

ЎФА ва «Реал Мадрид» клуби ўртасидаги ҳамкорликнинг учинчи босқичи доирасида «Қироллик клуби» академияси мутахассислари яна Ўзбекистонда бўлиб,вилоятлардаги ҳудудий футбол академияларида бўлиб, ёш футболчилар учун маҳорат дарсларини ўтиб беради.

1 ноябрдан 23 ноябрга қадар Сурхондарё, Бухоро, Андижон вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон республикасида бўлиб ўтадиган маҳорат дарсларида маҳаллий футболчилар ва болалар футболи мутахассислари иштирок этади.

Маълумот учун, жорий йилнинг сентябрь октябрь ойларида Ўзбекистондаги бир қатор ёш футболчилар Мадридга сафар қилди. Улар Мадридда «Реал» клуби академияси, бош жамоа машғулот ўтказадиган майдон, «Сантьяго Бернабеу» стадиони билан яқиндан танишиб, мутахассислардан маҳорат дарсларини олишга муваффақ бўлди.

Ёрлиқ