Қаршида синфдошлари томонидан камситилган ўқувчи ўз жонига қасд қилди
ноябр 08, 2018 16:55 Asia/Tashkent
Қарши шаҳрида 8-синф ўқувчиси мактабдаги таҳқирланишларга чидай олмай ўзини осиб ўлдирди.
Репост сайтигакўра, 2004 йилда туғилган бола ўз уйида осилган ҳолда топилган.
М.А. «Дўстлик» маҳалласидаги 63-сонли мактаб ўқувчиси эди.
Боланинг отаси ўғли синфдошлари ва мактабнинг баъзи ходимлари томонидан камситилишга чидай олмай мактабга бормай қўйганини айтган.
Хабарда қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Ёрлиқ