Тошкентда «Трамадол» ва «Лирика» сотишда гумон қилинган 46 киши ушланди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i39595-Тошкентда_Трамадол_ва_Лирика_сотишда_гумон_қилинган_46_киши_ушланди
7 ноябргача бўлган даврда Тошкент шаҳар ИИББ «Трамадол» ва «Лирика» психотроп дори воситаларини сотишда гумон қилиб, 46 кишини қўлга олди/
(last modified 2018-11-09T11:34:45+00:00 )
ноябр 09, 2018 16:34 Asia/Tashkent
  • «Трамадол» ва «Лирика»
    «Трамадол» ва «Лирика»

7 ноябргача бўлган даврда Тошкент шаҳар ИИББ «Трамадол» ва «Лирика» психотроп дори воситаларини сотишда гумон қилиб, 46 кишини қўлга олди/

Тошкент ИИББ хабарига кўра, қўлга олинганлардан Ўзбекистонда шифокор рецептисиз сотиш тақиқланган психотроп ва наркотик воситалар рўйхатига  киритилган жами 3023 ўрам тиббий препаратлар мусодара қилинди.

Ички ишлар органлари дастлабки тергов органлари томонидан 19 та жиноят иши қўзғатилди, уларнинг 6 таси Ўзбекистон Жиноят кодексининг 273-моддаси (Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) ва 16 таси — 276-моддаси (Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) бўйичадир.