Тошкентда 8 кун ичида 3251 марта йўл ҳаракати қоидалари бузилган
(last modified Fri, 09 Nov 2018 11:41:30 GMT )
ноябр 09, 2018 16:41 Asia/Tashkent
  • Тошкент
    Тошкент

Тошкент шаҳрида 29 октябрдан 5 ноябргача бўлган 8 кун ичида ЙҲХБ ходимлари 3251 марта йўл ҳаракати қоидалари бузилганлик ҳолатларини қайд этганини эълон этдилар.

Тошкент шаҳар ИИББ га таяниб Дарё сайтига  кўра, 1075 та қоидабузарлик ҳайдовчилар хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларига риоя қилмаганликлари учун қайд этилди. 8 кун ичида ЙПХ инспекторлари 115 нафар ҳайдовчилар тегишли ҳужжатларсиз автомобиль бошқарганликларини аниқлади. Улар қаторида: мажбурий суғурта полиси бўлмаган 33 ёшли Дилшод Р. (Mercedes-Benz автомобили, давлат рақами 01 З 359 ХА), ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талонисиз автомобиль бошқарган 20 ёшли Салоҳиддин Т. (Nexia-3, давлат рақами 30 W 021 ОА) ва 32 ёшли Азиз Д. (Spark, давлат рақами 01 Р 793 МА). 46 киши спиртли ичимлик таъсири остида транспорт воситасини бошқарган.  Epica автомашинасини бошқарган 37 ёшли Дониёр Х. (давлат рақами 01 Н 713 АВ) ва Lacetti русумли машинани бошқарган (давлат рақами 01 778 ТТЕ) 42 ёшли Игорь С. шулар қаторидан.

Бундан ташқари, 29 октябрдан 5 ноябргача ЙПХ инспекторлари 51 та автотранспорт бошқаруви давомида мобил телефондан фойдаланилган ҳолатларини, 58 та светофорнинг тақиқловчи сигналига ўтиб кетилганлик ҳолатларини ва 17 та тегишли рухсатсиз ойналари қорайтирилган автотранспортларни аниқлади.

Саккиз нафар ҳайдовчилар ЙПХ инспекторининг тўхташ тўғрисидаги белгисига бўйсунмаган. Улардан бири – Nexia-3 автомобилида ҳаракатланган 21 ёшли Жавохир А. (давлат рақами 01 Е 171 ВВ).