ЮНИСЕФ: Ўзбекистондаги болалар ўлими даражаси хавотирланарли
(last modified Fri, 09 Nov 2018 11:47:04 GMT )
ноябр 09, 2018 16:47 Asia/Tashkent
  • ЮНИСЕФ
    ЮНИСЕФ

Халқаро болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) Ўзбекистонда болалар ўлими даражасининг 57 фоизини уларнинг туғилганидан кейин 28 кунга етмасидан содир бўлаётганини “хавотирли” деб атади.

Фарғона сайтига кўра,   бу ҳақда ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Саша Грауманн ташкилот сайтида шу ҳақда хабар берган.

Ўзбекистонда болаларнинг беш ёшгача бўлган даврдаги ўлим ҳолати камайтирилгани билан, чақалоқлар орасида юз бераётган 57 фоиз ўлим ҳолати уларнинг неонатал (туғилганидан кейин 28 кун даври) пайтида юз бермоқда, дейилади ЮНИСЕФ баёнотида. «Ўзбекистонда ҳанузгача чақалоқларнинг ўлим даражаси юқори ва бу ҳолат ташвишлидир, зеро туғилган чақалоқларнинг кўпини сақлаб қолиш мумкин», — дея таъкидлаган Грауманн.

Кенгаш мажлисида маҳаллий ва ҳалқаро экспертлар, ҳукумат ва парламент вакиллари болаларнинг ўлим даражасини камайтириш, уларга тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Ёрлиқ